АсосийJamiyat

Республика бўйича 3 йил давомида босқичма-босқич 200 та акселерометр ўрнатилади

'Республика бўйича 3 йил давомида босқичма-босқич  200 та акселерометр ўрнатилади'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази марказ бошлиғи Қаҳрамон Қўчқоров маълум қилди.
Жорий йилнинг 16 май куни “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Қарор билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хам қатор вазифалар белгилаб берилди, Жумладан:
1. 2023 йил 1 декабрдан бошлаб халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизими билан интеграциялашув асосида Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма – босқич ишга туширилиши белгиланмоқда. 
Бунда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва Рақамли технологиялар вазирлиги етук ва малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилади.
Ишчи гуруҳ томонидан эрта огоҳлантириш тизими яратишда халқаро тажрибалар ўрганилиб, кўп давлатларда кўлланиб келаётган тизимлар татбиқ этилади.
Хозирда фаолият юритаётган 45 та сейсмик станциялардан ташқари, 3 йил давомида босқичма-босқич республика бўйича 
200 та акселерометрлар ўрнатилида. 
2. 2023 йил 1 августдан бошлаб “Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” жорий этилади.
Бунда, электрон платформа ишлаб чиқиш учун Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекгидроенерго” AЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги малакали мутахассислари жалб қилинади.
Мутахассислар томонидан хориж тажрибасини ўрганган ҳолда платформанинг асосий вазифалари ва функциялари, техник топшириғини ишлаб чиқилади.
Республика ҳудудидаги сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга оширишнинг яхлит тизими шакллантирилади.
Қарорда алоҳида урғуни аҳолини зилзилага тайёрлашга қаратилмоқда. 
Шулардан келиб чиқиб, 2023 йил 1 июндан бошлаб “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасида ҳар йили режа-график асосида республиканинг барча ҳудудларидаги маҳаллаларда аҳоли иштирокида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари ўтказиб бориш белгиланди.
Бунда, маҳаллалар аҳолиси иштирокида қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёргарлигини ошириб боришга;
таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабаларини зилзила оқибатларидан ўзини ўзи муҳофаза қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатишга;
кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларни ўзбошимчалик билан биноларнинг таянч устунларини бузиш ва бошқа конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилади.

    Бошқа янгиликлар