2023 йилнинг 1 май ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 359,9 млрд сўмлик 133 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган.
Шундан:
- солиқ аудити бўйича - 142,2 млрд сўмлик 70 та;
- сайёр солиқ текшируви бўйича - 217,7 млрд сўмлик 63 та.
Натижада:
- ️ 89,1 млрд сўмлик 13 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган (шундан 40,3 млрд сўмлик 11 таси қисман);
- ️ 237,2 млрд сўмлик 104 та мурожаат бўйича давлат солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган;
- ️33,6 млрд сўмлик 16 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.






