АсосийJamiyat

"Қанот Шарқ” 1 июндан Самарқанддан Истанбулга парвозларни бошлайди

'"Қанот Шарқ” 1 июндан Самарқанддан Истанбулга парвозларни бошлайди'ning rasmi

 1 июнь куни "Қанот Шарқ" хусусий авиакомпанияси Самарқанддан Туркиянинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Истанбулга тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Ушбу йўналишда рейслар ҳафтада уч марта сешанба, пайшанба ва шанба кунлари бажарилади. Самарқанддан учиш вақти маҳаллий вақт билан соат 7:00 га белгиланган. Чипталарни ҳамда қўшимча хизматларни Самарқанд халқаро аэропорти кассаларида расмийлаштириш мумкин.

    Бошқа янгиликлар