Қўқон давлат педагогика институти талабалар ётоқхонасида камера ўрнатилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан институт проректори ва айрим ходимларига жарима жазоси белгиланди
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 5 майдаги қарорига кўра Қўқон давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори О. Б. МЖтКнинг 46-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) да кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида яъни, 4 500 000 сўм жарима жазоси тайинланган;
Институтнинг таълим технологиялари маркази ходимлари А. М., Б. О. ва бўлим бошлиғи Р. М. ҳам МЖтКнинг 46-1-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида яъни, 3 000 000 сўмдан жарима жазоси тайинланган.
Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.






