АсосийJamiyat

Бухорода мансабдорлар субсидия асосида уй олиб бериш эвазига пора олаётганида ушланди

'Бухорода мансабдорлар субсидия асосида уй олиб бериш эвазига пора олаётганида ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳрида субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган бош мутахассис ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бош мутахассиси Б.О. Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси шўъба мудири Р.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро З.А.га Бухоро шаҳридан субсидия асосида уй олиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар