Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг Юнусобод туман қурилиш бўлими бош мутахассиси А.Ю. фуқаро О.А.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали қурилиши тугалланган бино иншоотини фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатнома олиб беришини айтади. Эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






