Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 504,6 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 32 % га ошган.
2023 йилнинг январь-апрель ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобил бензини – 504,6 минг тонна
— Кўмир – 1 471,5 минг тонна
— Нефт – 258,5 минг тонна
— Газ конденцати – 423,1 минг тонна
— Автобус – 257 дона
— Юк автомобиллари – 717 дона
— Автомобил двигателлари – 62 минг дона
— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 82 383 дона
22.05.2023 17:06
Ўзбекистон 4 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилгани маълум бўлди






