Британия қироли Карл III Бирлашган Қиролликнинг энг бой аҳолиси рейтингида анча паст ўринни эгаллади. Монарх рўйхатда 263-ўринда турибди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Қиролнинг шахсий бойлиги 600 миллион фунт стерлингга баҳоланган, бу тахминан 746 миллион долларни ташкил этади. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Карл III ҳали ҳам юқори мавқега эга.
Марҳум қиролича Елизавета II нинг бойлиги бир йил аввал 370 миллион фунт стерлингга (ҳозирги курс бўйича 460 миллион доллар) баҳоланганди. Унинг мероси қиролга ўтган.
Аввалроқ шаҳзода Уилям ўзининг тож кийиш маросимини режалаштиришни бошлагани хабар қилинганди.






