АсосийJamiyat

Самарқандда боғча тарбиячиси болаларга психологик босим ўтказаётгани айтилмоқда

'Самарқандда боғча тарбиячиси болаларга психологик босим ўтказаётгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида тарбияланувчиларни ҳожатхонага қўймасдан, уларга тарбиячи томонидан психологик босим ўтказилаётгани ҳақида хабар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача таълим бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Воқеа жорий йилнинг 4 май куни Самарқанд шаҳридаги 38-давлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. ДММТнинг 2-катта гуруҳи тарбиячиси М.Я. машғулот пайтида ҳожатхонага боришни сўраган болага қўпол муомалада бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари психолог иштирокида тарбиячи билан суҳбат ўтказиб, педагогнинг одоб-ахлоқ қоидалари тушунтирилган ва қатъий огоҳлантирилган

38-давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси M.Я.гa ташкилот ички тартиб қоидаларига амал қилмаганлиги ҳамда иш жараёнида камчиликларга йўл қўйганлиги учун Меҳнат кодексининг тегишли бандларига кўра интизомий жазо чораси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар