АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида “Илоқ” халқаро этнофестивали ўтказилди

'Тошкент вилоятида “Илоқ” халқаро этнофестивали ўтказилди'ning rasmi

Кўҳна Оҳангароннинг Ўрғозсой кенгликларида анъанавий “Илоқ” халқаро этнофестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Darakchi.uz’га маълум қилди.

Бу бебаҳо тарихни халқимизга, бугуннинг ёшларига етказишда анъанавий "Илоқ" этнографик фестивалининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Фестивал вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият ва туризм бошқармаси, Оҳангарон тумани ҳокимлиги, Халқаро “Олтин мерос“ хайрия жамоат фондининг ғояси билан яна ўтказилди.

Мазкур фестивал қадимги Илоқ давлатининг тарихий урф-одатлари, одамларнинг яшаш тарзи, маданиятидан дарак бериб, унда фолклор ансамбллар, дорбозларнинг чиқишлари, театр усталарининг бадиий маҳоратлари намойиш этилади. Консерт дастурлари, қолаверса, гастро, этно, спорт туризми имкониятларидан фестивал меҳмонлари баҳраманд бўлдилар.

    Бошқа янгиликлар