АсосийJamiyat

Темирйўл устига қурилган девор бўйича раддия эълон қилинди

'Темирйўл устига қурилган девор бўйича раддия эълон қилинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Кадастр шундай ўлчабди... " мазмунидаги шарҳ билан тарқалган фотода темир йўл устига қурилган девор акс этган. 

Кадастр агентлиги ушбу хабарларга раддия эълон қилди.

"Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган фото ва унга берилган "Кадастр шундай ўлчабди... " мазмунидаги шарҳ албатта ҳазил тариқасида жойлангани тушунарли. Аммо, бир неча ижтимоий тармоқ кузатувчиларида саволлар  туғилаётгани сабабли қуйидагиларни маълум қиламиз:

Айни кунгача, ушбу фотосуратдаги ҳолат юзасидан  кадастр идораларига мурожаат келиб тушмаган ва Кадастр агентлигининг ер ва кадастр назорати бошқармалари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида бу каби қурилма аниқланмаган.  

Ушбу фотосуратдаги ҳолат республикамизда жойлашгани тўғрисида хеч қандай аниқ маълумотлар мавжуд эмас.  

Шуни ҳам алоҳида қайт этиш муҳимки, кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида қурилиш учун тайёрланган ва тегишли идоралар билан келишилган лойиҳалар асосида қурилмаган объектларга кадастр хужжатлари расмийлаштирилмайди", - дейилади раддияда.

    Бошқа янгиликлар