АсосийJamiyat

Пойтахтда қанча аҳоли яшаши очиқланди

'Пойтахтда қанча аҳоли яшаши очиқланди'ning rasmi

Бугунги кунда юртимизда аҳолининг сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортмоқда.

Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг маълумотига кўра, пойтахтимизда доимий аҳоли сони 2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 2 миллион 978 минг 200 кишини ташкил этмоқда. 

Шундан эркаклар сони 1 миллион 460 минг 800 кишини, аёллар сони  1 миллион 517 минг 400 кишини ташкил этди.

Шаҳар ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони: Олмазор туманида бўлиб, 397,1 минг кишини ташкил этади Шунингдек, Юнусобод туманидаги аҳоли 369,5 минг киши. 

Энг кам аҳоли сони Яккасарой туманида – 128,6 киши ва Бектемир туманида – 56,8 минг кишини ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар