Қашқадарёнинг Чироқчи туманида “Жигули”да ёнғин чиқиб, портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати берган хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 май куни соат тахминан 20:43 ларда Чироқчи тумани “Чоштепа” МФЙ Сайидобод кўчасида “Ваз-2101” машинаси ёнаётгани тўғрисида тумани ФВБ га хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, зудликда битта ёнғин қутқарув экипажи соат тахминан 20:47 ларда манзилга етиб борган ва ёнғинни соат 20:55 ларда тўлиқ бартараф этган.
Маълум бўлишича, ушбу автомобиль Чироқчи туманида яшовчи фуқаро А.Т. бошқарувида бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ва зарари аниқланмоқда.






