АсосийJinoyat

Янгийўллик эркак ўз боласини нега аёвсиз қийнагани сабаби маълум бўлди

'Янгийўллик эркак ўз боласини нега аёвсиз қийнагани сабаби маълум бўлди'ning rasmi

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида эркак киши ўз фарзандларини қийноққа солаётганлиги акс этган видео тарқалгани хабар қилинган эдик.

 Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг сентябрь ойида Янгийўл тумани Гулистон маҳалласида яшовчи 30 ёшли А.Н. оилавий келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи Н.Ф.дан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини муттасил равишда турли қийноқларга солиб, ушбу жараённи уяли телефон аппаратига видеога олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

"Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 13 май куни Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган" дейилади хабарда.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

 

    Бошқа янгиликлар