АсосийDunyo

Евроиттифоқ Россияга қарши 11-санкциялар пакетини қабул қила олмади

'Евроиттифоқ Россияга қарши 11-санкциялар пакетини қабул қила олмади'ning rasmi

Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети бўйича йиғилишда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар вакиллари бир қарорга кела олмади. Келаси ҳафтага яна бир учрашув режалаштирилган. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Польшанинг Европа Иттифоқидаги элчиси Анжей Садос Россия Федерациясига қарши санкциялар билан боғлиқ кўплаб масалалар техник жиҳатдан жуда мураккаб ва шунинг учун ҳам эҳтиёткорлик билан эксперт таҳлилини талаб қилишини таъкидлади. Шу билан бирга, у кейинги учрашувда санкциялар пакети келишиб олиниши мумкинлигига умид билдирди.

Садос, хусусан, Россия транспорт компанияларига нисбатан чекловлар жорий этиш таклифини инобатга олганини қўшимча қилди. 

Унинг эслатишича, Варшава Россиядан Европа Иттифоқига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришни тақиқлашга чақиради.

Аввалроқ Россия Федерациясига қарши янги санкциялар бўйича музокаралар кечиктирилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Айрим Европа Иттифоқи давлатлари санкцияларни жуда юмшоқ деб ҳисобласа, бошқалари халқаро муносабатларига путур етказишдан қўрқишади.

    Бошқа янгиликлар