Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин матбуот анжумани чоғида ижтимоий тармоқларда Россия фуқаролигини олган Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантларнинг сафарбар этилиши ҳақидаги фикрларга қўшилишини айтиб ўтди.
Мигрантлар сони ортиб бормоқда ва шу билан бирга улар томонидан содир этилган оғир жиноятлар сони ҳам кескин ортиб бормоқда. Масалан, 2021 йилда 11 минг, 2022 йилда эса 15 минг киши оғир турдаги жиноятларни содир этган.
Бастрикиннинг қўшимча қилишича, бу энг катта шаҳарларда яққол намоён бўлади.






