АОКАда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раҳбари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида халқаро кўргазма савдоси ҳамда соҳада эришилган ютуқлар ва камчиликлар ҳақида маълумот берилди:
Мазкур кўргазма савдосида дунё заргарлик саноатининг етакчи компаниялари ҳамда юртимизнинг маҳаллий брендлари ўзларининг эксклюзив маҳсулотлари билан иштирок этишади.
Кўргазма доирасида B2B учрашувлар ташкил этилади, бу эса маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятларини яратади.
Бундан ташқари тадбирда заргарлик буюмларининг чакана савдоси, ишлаб чиқарувчилар, улгуржи сотувчилар, заргарлик буюмларини импорт ва экспорт қилувчи компаниялар ҳам қатнашиши назарда тутилган.
Халқаро кўргазма савдоси доирасида “Charming East” танлови ташкил этилади.
Унда иқтидорли ва истеъдодли заргарларнинг турли йўналишдаги ишланмалари халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, энг яхшилари келажакда заргарлик саноатининг нуфузли мукофоти бўлиши кутилаётган “Uzbek Jewellery Awards” билан тақдирланади.






