АсосийJamiyat

Фарғонада пахта сақлаш пунктида ёнғин содир бўлди

'Фарғонада пахта сақлаш пунктида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Кеча, 9 май куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жойлашган пахта сақлаш пунктида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, соат 11:05 да Олтиариқ тумани “Ибн Сино” МФЙ ҳудудидаги хусусий корхонага қарашли пахта бунтида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 11:10 да етиб борган, ёнғин 11:13 да ўраб олиниб, 11:30 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 1 дона 200 тонналик пахта бунтида 500 килограмм пахта ёниб зарарланган. Ёнғиндан 1 дона бунтдан 199,5 тонна пахта сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар