АсосийJamiyat

Сурхондарё ҳокими барча ўринбосарларига огоҳлантириш, бир нечта мутасадди раҳбарларни эса интизомий жазога тортди

'Сурхондарё ҳокими барча ўринбосарларига огоҳлантириш, бир нечта мутасадди раҳбарларни эса интизомий жазога тортди'ning rasmi

Ҳудудларда ўтказилган ўрганишларда аниқ муддат билан вазифалар бажарилиши белгиланган бўлишига қарамай топшириқлар бажарилмаган. Бу ҳақда Вилоят ҳокими матбуот хизмати хабар бермоқда

 Хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари томонидан 18 та, жумладан, қурилиш мажмуаси томонидан 9 та топшириқ ижроси таъминланмаган. 

Ижро интизомини ўз ҳолига ташлаб қўйган вилоят ҳокимининг ўринбосарлари огоҳлантирилди. Қишлоқ хўжалиги котибият мудири, “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ ва унинг Денов, Музработ, Ангор, Қизириқ, Жарқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туман бўлимлари, “Сурхондарёавтойўл”, “Сурхондарё сув таъминоти”, “Сув таъминоти ва оқова сув тармоқлари қурилиши бўйича” бошқармаси, “Ягона буюртмачи хизмати”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ўзнефтгазинпекция” ва “Ўзэнергоназорат” бўлимлари раҳбарларига, бир нечта туман ҳокими ўринбосарларига интизомий жазо қўллаш топшириғи берилди.
 

    Бошқа янгиликлар