Велоспортнинг шоссе тури бўйича "Оқтош-Чорбоғ Моунтаин" халқаро мусобақаси ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 10-11-13-14 май кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Юқоричирчиқ туманларидан ўтган автомобил йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
10- май куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4П10 "Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли" автомобил йўлининг 80-70 километри (Чорбоғ сув омбори кўприги) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.






