АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчисини ёлғончи деб атагани учун онаси томонидан калтакланди(видео)

'Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчисини ёлғончи деб атагани учун онаси томонидан калтакланди(видео)'ning rasmi

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизнинг онаси томонидан калтакланди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди.

Чилонзор туманидаги мактаб директори ўринбосарининг қайд этишича, можаро икки ўқувчи қиз ўртасидаги келишмовчиликдан бошланган. 

Шифокорлар ҳозирда калтакланган ўқитувчининг қон босими юқори бўлгани сабабли уни тўлиқ текширувдан ўтказишнинг имкони йўқлигини айтган.

Мухбир билан телефон орқали сўзлашган онага кўра, педагог унга “ёлғончилар оиласи бўлганидан кейин ёлғончилар оиласи дейман-да, қўлингдан келганини қил” деган ва шундан кейин аёл қуюшқондан чиққан. Ўқитувчининг ўғли жангга аралашиб, аёлни ҳам ура бошлаган.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

 

    Бошқа янгиликлар