АсосийJamiyat

Электрон хизмат кўрсатувчи хориж компаниялари жорий йилнинг 4 ойида 32,4 млрд сўм солиқ тўлаган

'Электрон хизмат кўрсатувчи хориж компаниялари жорий йилнинг 4 ойида 32,4 млрд сўм солиқ тўлаган'ning rasmi

Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида бу борада ўз хизматларини таклиф қилаётган хориж компаниялари 42 тани ташкил қилмоқда.

Бу кўрсаткич жорий йил аввалида 40 та бўлган бўлса, ўтган йилнинг январида 31 тани ташкил қилган.

Худди шундай уларнинг хизматлари ҳажми ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошиб, 122,9 млрд сўмни ташкил қилган (2022 йилда 69,3 млрд сўм).

Давлат бюджетига тўланган солиқлар ҳам 2022 йилда 19,4 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, ҳисобот даврида 32,4 млрд сўмга етган.

Энг йирик солиқ тўловчилар бешталигида қуйидаги компаниялар қайд этилган: 

Meta – 12 млрд 115,2 млн сўм;

Google – 9 млрд 345 млн сўм;

Apple – 5 млрд 985 млн сўм;

Booking.com – 1 млрд 148,6 млн сўм;

Netflix – 1 млрд 108,7 млрд сўм.

    Бошқа янгиликлар