АсосийJamiyat

Навоийда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи 10 млн сўм пора билан ушланди

'Навоийда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи 10 млн сўм пора билан ушланди'ning rasmi

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, фуқаро Ф.Н Кармана тумани Хончарбоғ маҳалласидаги ер майдонида спорт комплекси қуришни мақсад қилган. Қурилиш жараёнида эса бу жойдаги мевали ва манзарали дарахтларни кесиб ташлашга мажбур бўлган.  Бундан хабар топган Кармана тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Х.Т ҳодисага қонуний баҳо бериш ўрнига кесилган дарахтлар учун баённома расмийлаштирмаслик ҳамда жазо кўрмаслик эвазига таниши Х.К орқали 10 млн сўм талаб қилган.

Ф.Н.нинг аризасига биноан Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркордан 10 млн сўм олаётган мансабдор процессуал тартибда қўлга олинган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда,  дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар