20 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели тумани “Янги Сергели” кўчасида жойлашган спиртли ичимликлар дўкони ва сартарошҳона биноларининг айвон қисмида ёнғин содир бўлди.
Ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ маълумот берди.
Ёнғин ҳақида ФВБнинг Тезкор бошқарув марказига соат 22:18 да қўнғироқ келиб тушган. Шунга кўра соат 22:21 да 4 та ёнғин-қутқарув техникалари зудлик билан етиб бориб, соат 22:36 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






