Apple Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида биринчи бренд дўконини очди, дея хабар бермоқда Zamon.uz нашри.
Магазиннинг очилиш маросимида компания бош директори Тим Кук иштирок этди. У Твиттерда биринчи ташриф буюрувчиларни дўкон эшиги олдида кутиб олган суратини жойлаштирди.
“Мумбайдаги энергия, ижодкорлик ва иштиёққа ақл бовар қилмайди! Биз Ҳиндистондаги биринчи дўконимизни очганимиздан жуда хурсандмиз”, — деди Кук.
Компаниянинг иккинчи дўкони Деҳли пойтахти ҳудудида 20 апрель куни очилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни уч баробарга оширгани хабар қилинганди.






