Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Китоб туманида 72 ёшли эркак қўшнисига берган қарзини сўраб борганда ўша қўшни томонидан калтаклангани ва шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати xaбар берди.
Аниқлик киритилишича, воқеа жорий йилнинг 13 апрель куни тахминан соат 15:30 ларда Китоб тумани “Гулистон” маҳалласида содир бўлган. Ушбу маҳаллада яшовчи У.Э. билан Т.Қ. ўзаро жанжаллашиб қолган. Т.Қ. қўлидаги таёқ билан У.Э.ни уриб, тан жароҳати етказган. Эркак ўша куни шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов Бўлими томонидан олиб борилган дастлабки тергов давомида Т.Қ. жиноят ишида Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.






