"Красногорск" қўрғонини Паркент, Тошкент ва Нурафшон шаҳарлари билан боғловчи автобус йўналишларида қатновлар йўлга қўйилди.
"Красногорск" қўрғони аҳолисига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида бугун эрта тонгдан "Красногорск – Сўқоқ – Чанги – Паркент”, “Красногорск – Янгибозор – Тошкент” ҳамда “Красногорск – Янгибозор – Нурафшон” йўналишларида автобус қатновлари қайта тикланди.
Ушбу йўналишларда қатновларнинг йўлга қўйилиши натижасида туризм қишлоғи бўлган Красногорск (Қизилтоғ)га Тошкент шаҳри Қўйлиқ мавзесидан, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳридан ҳамда Паркент тумани марказидан тўғридан-тўғри автобусларда етиб олиш имконияти яратилди.






