АсосийDunyo

Японияда бош вазир омма олдида чиқиш қилаётганда портлаш содир этилди (видео)

'Японияда бош вазир омма олдида чиқиш қилаётганда портлаш содир этилди (видео)'ning rasmi

Япониянинг Вакаяма шаҳрида бош вазир Фумио Кисида омма олдида чиқиш қилаётганда портлаш рўй берди.

Маҳаллий ОАВга кўра, вазир зудлик билан эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ. Воқеа жойида полиция бир кишини ҳибсга олди. Ҳибсга олиш жараёни CNN телеканали орқали намойиш этилди.

Япония бош вазири Фумио Кисида портлашдан кейинги тартибсизликлар бостирилгач, Вакаямадаги темирйўл станциясида янги чиқиш қилди. У воқеа сабаб юзага келган хавотирлар учун аҳолидан узр сўради.

“Бўлган воқеа сизга қаттиқ ташвиш ва ноқулайликлар олиб келди, бунинг учун сизлардан узр сўрайман”, - деди бош вазир.

    Бошқа янгиликлар