АсосийJamiyat

Қашқадарёда юк машинаси пастликка қулаб ёниб кетди

'Қашқадарёда юк машинаси пастликка қулаб ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 14 апрель куни соат тахминан 09:45 да Китоб туманидан ўтувчи “Тахтақорача” довони автомобил йўлининг 1139-киломертида Самарқанд–Қашқадарё йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган  ИСУЗУ русумли юк автомобил пастликка тушиб кетган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар қилмоқда.

 Маълум бўлишича, ҳайдочиси ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган. Натижада ёнғин чиққан ва транспорт воситаси тўлиқ ёнган. 

Вазият бўйича хабар келиб тушгач, қутқарув 1 та бўлинма ҳамда қутқарувчилар гуруҳи манзилга етиб боришиб содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этишган.

Ушбу юк машинасида бўлган 24 ёшли фуқаро О.А ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётган 2008-йилда туғилган фуқаро А.О машинадан сакрашган.
Сакраши оқибатида улар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

    Бошқа янгиликлар