АсосийJamiyat

Ўзбекистонда талабаларга 2-курсдан бошлаб ишлашга рухсат берилиши режалаштирилмоқда

'Ўзбекистонда талабаларга 2-курсдан бошлаб ишлашга рухсат берилиши режалаштирилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонга талабаларга ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича иккинчи курсдан бошлаб ишлашга рухсат бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Маҳкамаси қарор лойиҳасида экс этган. 

Қонун лойиҳасига кўра:

- олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб олий таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади;

- ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка ўтаётган талабаларни ишга қабул қилишда сертификат талаб қилинмайди;

- талабаларни сертификат асосида мутахассислиги бўйича ишлашига фақат олий таълим муассасасида ўқиётган даврида рухсат этилади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги олий таълим муассасалари талабаларини ўқиш даврида мутахассислиги бўйича ишлашини инобатга олиб, 2024 йилга қадар хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторини ҳамда малака даражаларига эришиш схемасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўриб чиқади.

    Бошқа янгиликлар