АсосийJamiyat

Қувайтда шайх Аҳмад Наваф раислигида янги ҳукумат тузилди

'Қувайтда шайх Аҳмад Наваф раислигида янги ҳукумат тузилди'ning rasmi

Қувайтнинг расмий агентлиги KUNA хабарига кўра, Шайх Аҳмад Наваф ал-Аҳмад бошчилигидаги 14 вазирдан иборат янги ҳукумат тузиш тўғрисидаги Амирлик фармони эълон қилинди.

Амир Шайх Наваф ал-Аҳмад 5 март куни Шайх Аҳмадни бош вазир этиб қайта тайинлаганди.

5 апрель куни парламент спикери Марзуқ ал-Ғаним Қувайт амири ва валиаҳд шаҳзода Шайх Машал ал-Аҳмадни Бош вазир Шайх Аҳмад билан зудлик билан инқирозни ҳал қилиш учун чора кўришга чақирганди.

Бош вазирни "қасамёд қабул қилиб, ҳукумат тузилишини маъқуллаш учун парламент йиғилишларига боришни истамаса, ўз лавозимини тарк этишга" ундаган Ғаним, ҳукмрон оила бу вазифани зиммасига олишга ваколатли одамларга кўп эканлигини таъкидлаганди.
 

    Бошқа янгиликлар