АсосийJamiyat

Перевалда водийга кетаётган "Lacetti" хандаққа тушиб кетди (видео)

'Перевалда водийга кетаётган "Lacetti" хандаққа тушиб кетди (видео)'ning rasmi

Бугун, 10 апрель куни эрталаб “Тошкент – ​​Ўш” халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи 216-километрида енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати маълум қилди.

 Тошкентдан водий томон ҳаракатланиб кетаётган "Lacetti" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль хандаққа тушиб кетган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келган. Қисқа вақт мобайнида машина ер юзасига кўтарилган.

Ҳодиса вақтида машинада икки киши бўлиб, улар жароҳат олган. Жароҳатланганларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.

ФВВнинг қўшимча қилишича, ЙТҲ оқибатини бартараф этиш жараёнида довонда автомобиллар ҳаракати тўхтатилмаган.

    Бошқа янгиликлар