АсосийJamiyat

Тошкентда имтиҳонсиз “права” олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга тушди

'Тошкентда имтиҳонсиз “права” олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида имтиҳонга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департамент, ДХХ ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ф.Х. фуқаро Ж.Т.нинг ишончига кириб, унга имтиҳонларда қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 1100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар