Тошкент шаҳрида ёғингарчилик даврида сув тошиши каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида дренаж ва коллекторларни (ирригация тизимини) таъмирлаш ва бетон қувур ётқизиш ишларини амалга ошириш учун 700 миллион сўм пул ажратилади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов қарор имзолаган.
Қарорга кўра, пуллар маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармасига берилади.
Сўнгги кунлардаги ёмғирлар оқибатида Тошкент кўчалари сув остида қолганди. Буни пойтахт ҳокимлиги кўп ёмғирга тайёр эмаслиги билан изоҳлаганди.






