Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Конституцияга киритилаётган муҳим ўзгаришлар ҳақида гапириб, аҳолини референдумда иштирок этишга чақирди.
“Конституция даражасида ерни хусусий мулк сифатида эътироф этилиши фуқаролар ва тадбиркорларнинг ўзларига тегишли бўлган ҳуқуқларини қонун доирасида мустаҳкамланишини англатади.
Бу ҳуқуқнинг Конституцияда акс этиши, келажакда мамлакатимизда миллионлаб янги мулкдорлар қатламини пайдо бўлишига ер бозорини ривожлантиришга ва энг асосийси ердан самарали фойдаланишни ва бу орқали иқтисодий ўсишга эришишга замин яратади.
Ўзингиз ва фарзандларингиз келажагига таъсир қиладиган бу жараёнда сизнинг ҳам овозингиз бўлсин”, деган депутат ўзининг видеомурожаатида.






