АсосийJamiyat

Нима учун Конституция лойиҳасида эркак ва аёл сўзлари тушиб қолмоқда?

'Нима учун Конституция лойиҳасида эркак ва аёл сўзлари тушиб қолмоқда?'ning rasmi

Табиат ресурслари вазири ўринбосари, собиқ депутат Расул Кушербаев Facebook'даги Депутатлар минбари каналида янгиланаётган Конститутция лойиҳаси бўйича келаётган мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда пост қолдирди.

Унга кўра, мурожаатчилардан бири Конституция лойиҳасидаги оила бобида никоҳ тузишда никоҳланувчилар фақат эркак ва аёл бўлиши мумкинлиги тушириб қолдирилгани ва шунчаки никоҳланувчилар, деб кетилаётганига эътибор қаратмоқда.

"Бир қарашда эътибор беришга арзимайдиган масалага ўхшайди. Аммо Конституция барча қонунлар учун асос бўлади. Агар никоҳланувчилар фақатгина аёл ва эркак бўлиши мумкинлиги унда мустаҳкамланмаса, бу кейинчалик бир жинсли шахслар ўртасида ҳам никоҳ тузишга рухсат олиш сари "лазейка" очиб бериши мумкин, деган хавотир бор.

Шахсан мен бундай "лазейка"ларга қаршиман ва никоҳ фақат эркак ва аёл ўртасида тузилиши мумкинлиги Конституцияда ўзгармас қоида сифатида белгиланиши тарафдориман. Токи бизда инсон табиатига зид, мантиқсиз ишлар қилишга ҳатто уриниш истаги ҳам бўлмасин.

Конституция лойиҳасига масъуллар бунга эътибор қаратишларини сўраб қолган бўлардик. Агар улар бу фикрларга қарши бўлишмаса албатта", — дейилади изоҳда.

    Бошқа янгиликлар