АсосийDunyo

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга келади

'Россия ташқи ишлар вазири  Сергей Лавров Ўзбекистонга келади'ning rasmi

14 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган брифингда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, дея ёзмоқда ТАСС.

"14 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Ушбу тадбир Самарқандда бўлиб ўтади", - деди дипломат.

Дипломатнинг таъкидлашича, учрашув чоғида ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади, Ҳамдўстлик форматида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинади ва 2022 йилда ТИВлараро ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади.

“Халқаро хавфсизлик масалаларига, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилмоқда”, — дея қўшимча қилди Захарова.

 

    Бошқа янгиликлар