Хориждаги ўзбекларни бирлаштирадиган Uzbekistan’s club портали ишга тушди. Бу ҳақда лойиҳа жамоаси маълум қилди.
Портал ўз олдига хорижда турли соҳаларда, дунёнинг энг кўзга кўринган, глобал миқёсда машҳур корхоналарида, ташкилотларда муваффақиятли иш олиб бораётган, ўзбек ёшларига намуна бўла оладиган ватандошларимизни бир глобал майдонда бирлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Шу пайтга қадар уларни бирлаштириб турувчи ягона платформа бўлмаган. Шуларни инобатга олиб жамоа шу каби одамларни бирлаштирувчи ва Ўзбекистон билан алоқаларда кўприк сифатида хизмат қилувчи платформани яратди. Платформанинг мақсади ушбу майдонни ўзбекистонликларнинг ақлий салоҳияти хабига айлантиришдан иборат.






