АсосийJamiyat

Тошкент метро бекатларига овоз бериш орқали ном берилади

'Тошкент метро бекатларига овоз бериш орқали ном берилади'ning rasmi

2022 йилнинг 5-11 декабрь кунларида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан geonom.tashkent.uz сайтида шаҳар метрополитени ерусти линиясининг "Дўстлик-Қўйлиқ" ва "Олмазор-Сергели" йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Мазкур таклифлар орасидан таниқли олимлар, тарихчилар, филологлар, топонимистлар ва бошқа соҳа мутахассис-экспертлари, шунингдек, ОАВ вакиллари, блогерлардан иборат Ишчи гуруҳ "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги қонун талаблари асосида ҳамда давлат тилида топонимлар ёзилишининг белгиланган қоидаларига мувофиқ,  келиб тушган таклифлардан ҳар бир бекат учун энг мосларини танлаб олишган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу бекатларга ном бериш бўйича таклифлар тайёрлаш давомида маҳаллий аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида пойтахт аҳлини овоз бериш йўли билан ушбу жараёнда иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Овоз бериш жорий йилнинг 4 апрель кунидан 18 апрелга қадар давом этади.

 

    Бошқа янгиликлар