АсосийJamiyat

Тошкентнинг икки тумани бир кунга газ ва иссиқ сув таъминотидан узилади

'Тошкентнинг икки тумани бир кунга газ ва иссиқ сув таъминотидан узилади'ning rasmi

"Hududgaz Poytaxt" томонидан Сергели ва Янгиҳаёт туманларида бир кунга газ таъминоти ўчирилди. Шу муносабат билан кўрсатиб ўтилган ҳудудларнинг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти бўлмайди.

"Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК учун иссиқлик энергияси етказиб берувчи 8-ИМ иссиқлик марказида  вақтинча газ таъминоти ўчирилган.

Ўчиришлар "Hududgaz Poytaxt" газ қувурларида олиб борилаётган  режали ишлар билан боғлиқ. 

Қайд этилишича қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминотини узатиш вақтинча тўхтатилган:

Янги Сергели, Мехригиё, Қипчоқ, Суғдиёна чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жахонаро, Қўрғонтепа, Сергели 1-8а, Йўлдош 1-18а, Дўстлик 1, 2.

Айтилишича, газ таъминоти тикланиши билан иссиқ сув узатиш дарҳол тикланади. "Hududgaz Poytaxt" маълумотига кўра, ушбу ҳолат 5 апрель соат 8.00га қадар кузатилади.

 

    Бошқа янгиликлар