Қорақалпоғистонлик аёл Қозоғистонда ўз фарзандларини сотиб юборди. Бу ҳақда "Спутник Қозоғистон" хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, аёл дастлаб 2018 йилда янги туғилган чақалоғини Атирау вилоятидаги эр-хотинга топширган.
2022 йил декабрь ойида у 3 ёшли қизини Уралсклик турмуш ўртоқларга 1 миллион тенгега берган.
Унга нисбатан “Вояга етмаганлар савдоси” моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






