АсосийJamiyat

Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани учун ишдан олинди

'Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани учун ишдан олинди'ning rasmi

Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Баҳром Қурбонов лавозимини тарк этди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Сирож Бозор ўғли Бекчанов Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Бекчанов муқаддам Хонқа тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган, сўнгги вақтларда Баҳром Қурбоновнинг котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

    Бошқа янгиликлар