АсосийJamiyat

Косон тумани ҳокими устидан Бош прокуратурага хат киритилди

'Косон тумани ҳокими устидан Бош прокуратурага хат киритилди'ning rasmi

Аввалроқ, Косон ҳокими Асрол Бойқараев рўзадор фермерларнинг оғзини мажбурий равишда очтиргани тўғрисида хабар берган эдик.

Бугун, 2 апрель куни фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Бош прокуратурага ҳокимнинг ҳатти-ҳаракатлари устидан прокурор назорати ўрнатилиши кераклиги борасида хат киритилган.

Бош прокуратура мазкур иш бўйича ҳозирча муносабат бергани йўқ. Кенгаш хатида виждон эркинлиги кафолатланиши, шунингдек, фермер хўжаликларининг фаолиятига давлат органлари аралашишга йўл қўйилмаслиги, бундан ташқари, ҳокимнинг ҳаракатлари фуқароларнинг кенг эътирозларига сабаб бўлаётгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар