Польшанинг "Dziennik Gazeta Prawna" газетасида Польша ва Россия ўртасида эҳтимолий ҳарбий можаро ҳақида мақола чоп этилган.
“Россия билан урушнинг жиддий хавфи бор, биз уч-ўн йил ичида унга дуч келамиз. Бу вақтдан имкон қадар Польша армиясини қайта қуроллантириш учун фойдаланишимиз керак”, — деди мамлакат Мудофаа вазири ўринбосари.
Ҳарбий эксперт Борис Подопригора бу миш-мишларга шубҳа билдирган. Унинг фикрича, бу баёнотлардан хавотирланишга ҳожат йўқ.






