АсосийJamiyat

Тошкентдаги омборда ёнғин содир бўлди (видео)

'Тошкентдаги омборда ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Бугун, 30 март куни соат 14:04 да Шайхонтоҳур тумани "Ибн Сино" МФЙ Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчасида жойлашган пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар берди.

Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:51 да қуршаб олинган ва соат 15:23 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар