АсосийJamiyat

Ўзбекистондан БАА ва Туркияга парвозлар учун чегирма эълон қилинди

'Ўзбекистондан БАА ва Туркияга парвозлар учун чегирма эълон қилинди'ning rasmi

Uzbekistan Airways Ўзбекистондан Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркияга парвозлар учун чегирма эълон қилди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, Ўзбекистон шаҳарларидан Истанбул, Дубай ва Шаржага саёҳат қилишни режалаштирган йўловчилар ушбу имкониятдан фойдаланиб, авиачипталарни 40 фоизгача чегирма билан сотиб олишлари мумкин.

Қайд этилишича, 2023 йил 30 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент ва Фарғонадан Дубай ва Шаржа йўналишларидаги рейсларда нархлар пасаяди. Шундай қилиб, Тошкент – Дубай – Тошкент авиачипта нархи 2 427 000 сўмдан, Фарғона – Дубай – Фарғона рейсларида авиачипта нархи 2 451 000 сўмдан, Тошкент – Шаржа – Тошкент рейсларида эса авиачипта нархи 2 304 000 сўмдан бошланади.

Шунингдек, 2023 йил 30 мартдан 14 майгача Uzbekistan Airways Ўзбекистон шаҳарларидан Истанбул йўналишидаги барча қатновларга махсус чегирмалар жорий этади. Белгиланган муддатда авиачипта сотиб олаётганда, авиакомпания иқтисодий тоифадаги йўловчилар учун тарифдан 20% ва бизнес-классдаги йўловчилар учун тарифдан 40% чегирма тақдим этади. Чегирмалар белгиланган муддатда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганчдан Истанбулга бўлган барча рейсларга амал қилади.

 

 

    Бошқа янгиликлар