АсосийJamiyat

Сирдарёда қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси пора билан ушланди

'Сирдарёда қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси пора билан ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ховос туманида қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси Б.Ж. фуқаро О.К.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида чорвачилик билан шуғулланиш учун 10 гектар захирадаги ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига 17 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терго тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар