АсосийJamiyat

Навоийда 31 ёшли эркак маҳалладошини рашк сабаб калтаклади

'Навоийда 31 ёшли эркак маҳалладошини рашк сабаб калтаклади'ning rasmi

Навоий вилояти Кармана туманида 31 ёшли эркак рашк сабаб маҳалладошини калтаклади.

Хабарга кўра, 31 ёшли эркак акаси билан бирга таксистлик билан шуғулланувчи қўшнисининг уйига бориб, уни калтаклаган. Бунга эса хотини унга қўнғироқ қилиб, ҳайдовчи тегажоғлик қилганини айтгани сабаб бўлган. Аниқланишича, жабрланувчи баъзан унинг аёлини ишхонасига элтиб қўйган. 

Калтакланиш оқибатида оғир тан жароҳати олган жабрланувчи шу куни туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда даво муолажаларини олмоқда.

Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар