Ҳар бир истеъмолчида сигареталар контрабандасига қарши курашда ёрдам бериш ва ҳар бир аризадан 500 минг сўмдан бошлаб кэшбек олиш имконияти борлигини биласизми?
Бунинг учун сиз ноқонуний сигареталар савдоси фактини қайд этишингиз ва Soliq.uz иловаси орқали ариза йўллашингиз зарур.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сонли Қарори билан савдо нуқтасидаги қонунбузарлик ҳақида “солиқ ҳамкори” тизими орқали хабар берган истеъмолчиларга жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида кэшбек тўлаш кўзда тутилган.
Огоҳ бўлинг! Ўзингизни алдашларига йўл қўйманг!






