АсосийJamiyat

Конституциявий ислоҳотлар нимага керак? Мутахассис изоҳ берди

'Конституциявий ислоҳотлар нимага керак? Мутахассис изоҳ берди'ning rasmi

Мамлакатимизда  конституциявий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи амалга оширилмоқда.  Шу вақтгача фуқаролар ва турли ташкилотлардан 220 дан ортиқ таклифлар келиб тушди ва бу халқимизнинг фаол фуқаролик позицияси натижаси бўлиб, долзарб ижтимоий талабни ҳамда конституциявий нормаларни такомиллаштиришга бўлган объектив заруратни акс эттиради. Айни дамда,  фуқаролардан келиб тушган барча  таклифларнинг ҳар тўртинчиси Конституцияни янгилаш  лойиҳасига киритилди. Таклифларда фуқаролар томонидан  инсон ҳуқуқларини таъминлаш,  фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, фан ва таълим соҳаларини ривожлантириш, шахсий мулк дахслсизлигини янада мустаҳкамлаш, атроф-муҳитнимуҳофаза қилиш, давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини аниқлаштириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътиборқаратилган.  Шу билан бирга,  қайд этиш жоизки, айримлар Конституцияга  тузатишлар киритиш кераклигидан норозилар. Уларнинг фикрича, Конституцияга ўзгартиш киритишга ҳожат йўқ. Амалдаги ҳужжат уларни қаноатлантиради. Аксарият мамлакатларнинг замонавий Конституцияси миллий ва давлат  қадриятлари,инсоннинг асосий принциплари, ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари, шахс, жамият ва давлат, сиёсий институтлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва бошқа энг муҳим соҳаларни ўзида акс эттирувчи концептуал ҳуқуқий асос ҳисобланади. 

COVID-19 пандемиясининг  салбий таъсири, халқаро майдондаги ижтимоий-сиёсийкун тартибнинг кескинлашуви давлатларнинг ички ишларида, ва шунга мос равишда халқаро миқёсда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Албатта, бу шунингдек,  кўплаб юридик, сиёсий, иқтисодий ва бошқа жабҳаларни ҳам қайта кўриб чиқишга қўшимча туртки бўлиб, ушбу масалаларни Конституцияда акс эттириш  заруриятини келтириб чиқаради. Мамлакатимиз Конституциясини ўзгартиришсиз сақлаш тарафдорлари одатда, 1787 йилда қабул қилинган ва биринчи Конституция деб аталадиган АҚШ  Конституциясига таянадилар. Гарчи ҳужжат энг барқарор  Конституция бўлишига қарамай, унга ҳам  мунтазам ўзгартишлар киритилган. Қолаверса, АҚШ Конституциясига киритилган айрим тузатишлар баъзи ҳолларда олдинги тузатишларни бекор қилган, бу эса, ушбу ҳужжатнинг  юзагакелаётган шароит ва муаммоларга нисбатан эгилувчан ва мослашувчанлигини кўрсатади. АҚШ Конституциясида сиёсий ҳокимиятнинг сиёсий партия, праймерис ва шу каби энг муҳим институтлари ҳақида низомлармавжуд эмас. Кўплаб ҳолатлардаумумий ва ноаниқ таърифлар бор. АҚШ Олий судининг машҳур судьяларидан бири Уильям Джозеф Бреннан: “Конституциянинг буюклиги унинг мазмун-моҳиятининг  ўзгармаслигида эмас, балки асосий тамойилларининг  амалдагимуаммолар ва эҳтиёжларга  мослаша олишидадир”, - деб таъкидлаган эди. АҚШ ва Ўзбекистон турли ҳуқуқ тизимларига эга ва уларни таққослаш нотўғридир. Бугунги кунгача АҚШ Олий суди Америка Конституциясининг деярли ҳар бир  моддаси, ҳар бир киритилган тузатишини кўриб чиқиб, уларга изоҳ берди. АҚШ Олий суди Конституцияни ўз қарорлари билан мослаштириб боради ва ўзгартиради, зарур ҳолларда мазкур қарорларни  қайта кўриб чиқади. 

Бизнингча, ҳар қандай давлатнинг Конституцияси у билан бирга, шахс ва жамият ўртасида юзага келаётган муносабатларга қараб ривожланади. Конституция сиёсий ҳокимиятнинг амалдаги тизимини, унинг ишлаш механизмини, миллий, маданий  қадриятларини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини  акс эттириши керак. Жаҳонда конституцияларниизчил янгилаб туриш  зарурий ва одатий тартибдир. Масалан, 1990 йилдан кейин ГФР (Германия Федератив Республикаси) Конституциясига 68% дан ортиқмоддага тузатишлар киритилган бўлса, Францияда 2008 йилда 50% га яқин моддалар янгиланган. Айни пайтда, XXI асрда дунёнинг 90 га яқин давлатида  конституциявий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилди, 57 та мамлакат янги таҳрирдаги конституцияни қабул қилди. Олимларнинг таъкидлашича, Конституциянинг барқарорлиги нафақат ундаги матннинг ўзгармаслиги билан, балки  киритилаётган ўзгартишларнинг хусусияти,  алоҳида қоидалардаги аниқ янгиликлар билан белгиланади. Конституцияга ўз вақтида зарур тузатишлар киритилмаса, у фақат декларатив хусусиятга эга бўлган, амалда эса, оддий халқҳаётидан узилиб қолган ва уларнинг мавжуд муаммоларини  ҳал эта олмайдиган жонсиз нарсага айланади. Масалан, янгиланган Конституцияга ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳа объектлари ва хизматларидан тўла фойдаланиши учун уларга шароитлар яратиш,  уларнинг ишга жойлашишига, таълим ва зарур ахборот олишига кўмаклашишни назарда тутувчи кафолатлар киритилган. Бундан ташқари, лойиҳага адокатура институтига оид алоҳида боб киритилди, бу эса, фуқароларнинг  ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга, аҳолининг одил судловдан фойдаланишини кенгайтиришга ва умуман адвокатлик фаолияти кафолатларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шу билан бирга, ҳужжатга янги норма ҳам киритилиб, унга мувофиқ, қонунчиликдагибарча ноаниқликлар, зиддиятлар ва бўшлиқлар фуқаролар фойдасига ҳал қилинади, бу эса, давлат органларига бўлган ишончни оширади, уларнинг обрўсини мустаҳкамлаб, адолат тамойилини амалга оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш хусусиятига, унинг руҳига, “инсон-жамият-давлат” тамойилини ҳаётга тадбиқ этишга қаратилган вазифаларига кўра,  уни  “халқ Конституцияси” деб бемалол аташ мумкин. Конституцияни  янгилаш ислоҳотлари мустаҳкам ҳуқуқий асосни шакллантириш ва давлатимизни ривожлантиришнинг  устувор йўналишларини белгилаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ушбу ўзгартишлар фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини  юксалтириш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий соҳани мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро бир-бирини тийиш ва мувозанатни сақлашнинг самарали тизимини яратишга қаратилган. Конституция халқаро ва давлат миқёсида юзага келаётганзиддиятларни ҳисобга олиши, Бош Қомуснинг уйдирмага айланиб қолишига йўл қўймаслик учун мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларига жиддий таъсир кўрсатиши  керак. 

Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Л.Ю. Югай

    Бошқа янгиликлар